Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанк - аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда

Ўзмиллийбанк - аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда

Жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида бўлиб ўтган йиғилишда ҳудудни комплекс ривожлантиришнинг асосий йўналиши сифатида туманларда тадбиркорликни ривожлантириш этиб белгиланди. 2021 йил Қашқадарёда «Тадбиркорликни ривожлантириш йили» деб эълон қилинди.  Манзилли тадбирларни ташкил этиш мақсадида вилоятнинг туман ва шаҳарларига вазирликлар, тармоқ ва тижорат банклари масъул этиб бириктирилди.

Бунда вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги тижорат банклар томонидан аҳолида, биринчи навбатда ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун доимий ўқишларни ташкил этиш, тадбиркорларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш ва шу асосда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш вазифаси юкланди. 

Хусусан, топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида Ўзмиллийбанкнинг «Тадбиркорликка ўқитиш марказ»лари иш бошлади.

Ўзмиллийбанк АЖ томонидан фаолияти йўлга қўйилган марказлар, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган қизиқиши ва манфаатдорлигини оширишга, тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизимини жорий этиш, тадбиркорлик кўникмаси ва тажрибасига эга бўлган фуқаролар ва турли кичик бизнес вакиллари лойиҳаларини молиялаштириш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашишга хизмат қилади.

Барча замонавий қулайликлар, зарур техник воситалар ва ресурсларга эга марказларда туманларни ривожланишига кучли туртки берувчи иқтисодий ўсиш нуқталари ва драйвер лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган намунавий бизнес-режалар, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда берилаётган имтиёзлар, тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар ва кўрсатилаётган банк хизматлари, тадбиркорлик асослари, хуқуқ, солиқ ва молиявий саводхонликни ошириш мавзуларида Ўзмиллийбанк Бош офиси малакали мутахассислари томонидан ўқув семинарлари ўтказиш йўлга қўйилди.

Маълумот ўрнида, жорий йил 11 декабр куни вилоятнинг Ғузор ва Дехқонобод туманларидаги «Тадбиркорликка ўқитиш марказ»ларида Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинарлари жараёнида 110 дан ортиқ фуқароларга писта, коврак, лимон, узумчилик, тоғолди боғдорчилиги ва чорвачиликни ривожлантириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ташкил этиш иқтисодий самарадорлиги, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш Давлат жамғармаси томонидан тақдим этилаётган кафиллик ҳамда  компенсациялар, солиқ маъмурчилиги, аҳолини бандлигини таъминлашга қаратилган банк кредитлари бўйича берилган саволлар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг