Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанк Лондон фонд биржасида навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирди

Ўзмиллийбанк Лондон фонд биржасида навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирди

Жорий йил 27 июнь куни «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (кейинги ўринларда – Ўзмиллийбанк) икки траншдан иборат жами 411 млн. АҚШ доллари миқдоридаги облигацияларни Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштирди. Жумладан:

1) 300 млн. АҚШ доллари - 5 йил муддатга
2) миллий валютада 1 400 млрд. сўм - 3 йил муддатга.

Ўзмиллийбанк ўз облигацияларини халқаро инвесторлар диққатига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 май куни умумий қиймати 1,5 млрд. АҚШ долларига тенг суверен халқаро облигацияларини илк бор 3-та валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилганидан сўнг тақдим этди.

Облигацияларни жойлаштиришни муваффақиятли ташкил этиш мақсадида Ўзмиллийбанк томонидан етакчи глобал банклар-андеррайтерлар, юридик ва аудиторлик компаниялари жалб қилинди:

⦁ Банк-андеррайтерлар: JP Morgan (АҚШ), Citibank (АҚШ), Deutsche Bank (Германия), NATIXIS (Франция), Societe Generale (Франция), Standard Сhartered Bank (Буюк Британия), First Abu Dhabi Bank (БАА), Mashreqbank (БАА);
⦁ Аудиторлик компаниялар: Deloitte & Touche; Ernst & Young
⦁ Юридик компаниялар: - Dentons ва Linklaters.

Лондон фонд биржасида облигациялар хисобига жалб қилинган маблағлар биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид йиғилишда берган топшириқларини сўзсиз бажаришга ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларидаги муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган инвестицияларни таъминлайди. Бу эса ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Шуни такидлаб ўтиш керакки, Ўзмиллийбанк Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари орасида биринчи булиб миллий валютада халқаро облигацияларни жаҳон молия бозорида оммавий тарзда жойлаштирди. Миллий валютада жалб қилинган маблағлар пировард мақсадда республикамиз ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш учун турли тармоқларда лойиҳаларни молиялаштириш, замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш, хизматлар сохасини ривожлантиришга ҳамда улар натижасида аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга йуналтирилади.

Дунёда давом этаётган мураккаб вазиятга қарамай, Ўзмиллийбанкнинг облигациялари жаҳон молия бозорида муваффақиятли жойлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ва оқилона ислоҳотларга халқаро инвесторлар томонидан билдирилган ишонч натижасидир.

Ўзмиллийбанкнинг мазкур облигациялар транзакцияси Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари ва корхоналари учун мезон (benchmark) бўлиб хизмат қилади.

Маълумотнома: Лондон фонд биржаси 1801 йилда ташкил этилган бўлиб дунёдаги етакчи фонд биржаларидан бири ҳисобланади ва Буюк Британиянинг молиявий марказида жойлашган. Лондон фонд биржасида турли хил компанияларнинг акциялари сотилади ва сотиб олинади, бу компанияларга ўз бизнесини ривожлантириш учун маблағлар жалб қилиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг