«Ўзтрансгаз» «Ўзбекнефтгаз» таркибидан чиқарилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Қарорга кўра, «Ўзтрансгаз» АЖни «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидан чиқариш ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «Ўзтрансгаз» АЖ устав капиталидаги улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш тасдиқланди.
«Ўзтрансгаз» АЖнинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида «Ҳудудгазтаъминот» АЖни ташкил қилиниб, Агентлик унинг акциядори этиб белгиланади.
Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter