Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

«Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонун билан давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга кўра, давлат қарзини бошқариш қуйидагилардан иборат:

  • давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • давлат томонидан маблағ жалб этиш;
  • давлат томонидан жалб қилинган маблағларни бошқариш;
  • давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни бошқариш;
  • давлат қарзини реструктуризация қилиш;
  • давлат томонидан жалб қилинган маблағларни қайтадан кредитлаш;
  • давлат кафолатини расмийлаштириш ва тақдим этиш;
  • давлат қарзига оид шартномаларни ва давлат кафолатларининг рўйхатини юритиш;
  • давлат қарзининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
  • давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва давлат кафолатларини бажариш.

Шунга кўра, давлат қарзини бошқариш стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фискал стратегия билан биргаликда 3 йил муддатга тасдиқланади.

Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача), узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.

Давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг