Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватловчи қарорни имзолади

Президент маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватловчи қарорни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

«Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-4426-сон, 24.08.2019) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 2020-2021 йиллар давомида камида 20 фоизга оширилиши лозим. Шу мақсадда қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан:

  • импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга кафиллик ва кредит фоиз тўловлари компенсация қилинади;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилади.

Шунингдек:

  • Ҳисоб палатасида импортни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш йўналишида алоҳида таркибий тузилма;
  • Вазирлар Маҳкамасида Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўъбаси ташкил қилинади.

Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланди ва унга қўшимча вазифалар юкланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг