Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари 2025 йил якунларига қисқача тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, ўтган йили иқтисодиёт дастлабки прогнозларга нисбатан анча юқори — 7,7 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 147 миллиард доллардан ошган.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўсиш суръатлари 2024 йил кўрсаткичларидан юқори бўлган. Жумладан, жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 43 миллиард долларга, экспорт эса 33,8 миллиард долларга етган.

Юқори иқтисодий фаоллик ва истеъмол талаби ўсишига қарамасдан, инфляция даражаси 2024 йилдаги 9,8 фоиздан 7,3 фоизга пасайгани қайд этилди.

“Нима учун бу рақамларни айтяпман? Чунки иқтисодий ўсиш қанчалик барқарор бўлса, инфратузилмани яхшилашга кўпроқ маблағ боради. Бу пировардида бандлик, даромад ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади”, – деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг