Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Апрел ойида кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Апрел ойида кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» келаётган апрел ойида қандай об-ҳаво кутилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Ушбу йилнинг апрел ойи баҳор фасли учун хос бўлган беқарор об-ҳаво билан бошланади. 

Ойнинг биринчи ўн кунлигида республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ёғингарчиликлар маҳаллий (локал) хусусиятга эга бўлиб, улар ҳамма жойда ва ҳар куни ҳам кузатилмайди. 

Масалан, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 1-3 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 

Апрел ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда, ҳар бир ўн кунликда 1-3 кундан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

Ой давомида ҳаво ҳарорати анча юқори фон кўрсаткичларида: кечалари 12-17 даража илиқдан 7-12 даража илиққача, кундуз кунлари 27-32 даража илиқдан 15-20 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Апрел – йил давомида энг нам ойлардан биридир. Ёмғир, одатда момақалдироқ ва кучли шамоллар билан тез-тез кузатилади. Республиканинг шимолида, энг чекка жанубида ва чўл ҳудудларда ўртача ойига 5 кундан 8 кунгача ёғингарчилик қайд этилади, тоғларга яқинроқ ҳудудларда эса ёғингарчилик кузатиладиган кунлар сони 9-13 гача кўпаяди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг