Саноат ўсишида қайси тармоқлар етакчилик қилмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми ўсишда давом этди. Бу даврда саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келди.
Қайд этилишича, ишлаб чиқариш саноати ҳажми 338,5 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ўсган. Бу кўрсаткич мамлакат саноатидаги асосий драйвер айнан қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш соҳалари бўлиб қолаётганини кўрсатади.
Шу билан бирга, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш соҳасида ҳам ижобий динамика сақланиб қолди. Тармоқ ҳажми 27,5 триллион сўмга етган ва йиллик ўсиш 6,4 фоизни ташкил қилган.
Маълумотларга кўра, электр энергияси, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 26,6 триллион сўмни ташкил этди. Мазкур йўналишдаги ўсиш суръати 3,3 фоиз бўлган.
Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш соҳасида эса 2,1 триллион сўмлик хизмат ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу тармоқда ҳам 6,4 фоизлик ўсиш қайд этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter