Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия компанияси Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуради

Саудия компанияси Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуради

Бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳрида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Унда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халид ал-Фалиҳ, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур йирик қувватли шамол электр станцияси 2026 йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, станцияда 300 МВт/550 МВт-соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг