Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенат атом тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат атом тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Фото: «freepressjournal»

Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисида «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, дунё бўйича электр энергиясига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, мамлакатимизда иқтисодий тараққиёт, аҳоли сони ва турмуш фаровонлигининг ўсиши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж 2030 йилга келиб 117 миллиард кВТ соатга етади.

Республикамиз иқтисодиёти ва аҳолисининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжи энергиянинг қайта тикланмайдиган манбаларидан фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда. Мамлакатимиз энергия манбаи сифатида табиий газга қарам. Чунки ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 85 фоизи айнан табиий газ орқали қопланади. Ваҳоланки, мамлакатимизда уран хомашёсининг улкан захираси мавжуд. Шундай бўлсада, амалда атом энергетикаси салоҳияти ишга солинмаган.

Сенаторлар мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида атом энергиясидан фойдаланишни тартибга солувчи махсус норма мавжуд эмаслиги соҳа ривожи йўлида турли қийинчиликларни вужудга келтираётганини қайд этди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг