Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тижорат банклари кредит фоизларини туширишни бошлади

Тижорат банклари кредит фоизларини туширишни бошлади

Фото: Микрокредитбанк

Ўзбекистоннинг тижорат банклари кредит фоизларини 21-24 фоизгача туширишни бошлашган.

Бу ишга биринчилардан бўлиб Микрокредитбанк қўл урди. Маълум қилинишича, юридик ва жисмоний шахсларга ажратиладиган барча турдаги кредитлар фоизлари бугундан туширилган.

  • Микроқарз энди йиллик 23-24 фоиздан;
  • Истеъмол кредитлари йиллик 22-24 фоиздан;
  • Автокредит эса йиллик 24 фоиздан ажратилади.
  • Юридик шахсларга айланма маблағларни амалга ошириш учун йиллик 21 фоиздан кредит ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банкнинг асосий ставкаси 15 фоизга пасайса ҳам нега тижорат банкларида фоиз ставкаси ҳамон юқорилигича қолмоқда, деган савол кўтарилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг