Тошкентда ишбилармон аёллар иштирокида йирик форум бошланди
Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Ўзбекистон-Польша ишбилармон аёллари бизнес-форуми ўз ишини бошлади.
Онлайн ва офлайн форматда ўтказилаётган форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, олимлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари ва бошқалар иштирок этмоқда.
Польша делегациясига Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желазовска, Польша Аёллар лигаси ассоциацияси раиси Алдона Михаляк ва Польша Аёллар лигаси ассоциацияси раисининг ўринбосари Сильвия Ружитска бошчилик қилмоқда.
Форумни Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева кириш сўзи билан очди.
Эслатиб ўтамиз, тадбир Ўзбекистон ва Польша ўртасида давом этаётган ҳамкорлик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, ҳафталик доирасида Хоразм вилоятида Ўзбекистон-Польша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганчда машҳур полшалик хонанда Анна Германнинг Ўзбекистонда яратилган қўшиқларидан иборат "Муҳаббат садоси" концерт дастури, Ўзбекистон ва Польша тарихчилар комиссиясининг йиғилиши, шунингдек, қатор учрашув ва музокаралар ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter