Тошкентда «VII Hotel Business Forum 2026» бошланди
«Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Туризм қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси томонидан ташкил этилган «Hotel Business Forum 2026» халқаро форуми ўз ишини бошлади.
Форумнинг асосий мавзуси «Сунъий интеллект: туризм ва меҳмондўстликнинг янги тенденцияси».
Hotel Business Forum 2026 доирасида интерактив «B2B» va «G2B» учрашувлари, HoReCa сегменти учун маҳсулот ва хизматлар кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими ўтказилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter