Ушбу ҳафтада жойларда ҳарорат 43 даражагача ошиши мумкин
Об-ҳаво бўйича ҳафталик маълумот эълон қилинди.
16-17 июнда Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
18-19 июнда фақат марказий ва шарқий вилоятларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун ва эртага кундузги ҳарорат 35-38 даража, чўл ҳудудларда 39-41 даража, энг чекка жанубда 41-43 даража бўлади.
17-19 июнда ҳаво ҳарорати 3-4 даражага пасаяди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилади. 15-17 июнда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда 15-16 июн кунлари кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 36-38 даража бўлади.
17 июндан 19 июнгача куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат асосан 31-34 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-14 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter