Хорижга олти миллион долларлик қалампир сотилди — статистика
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатларга қиймати 6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 7 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 4,4 минг тонна
- Қирғиз Р. – 866 тонна
- Россия – 599 тонна
- АҚШ – 219,4 тонна
- Германия – 161 тонна
Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:
- Сурхондарё вилояти – 1,7 минг тонна
- Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна
- Жиззах вилояти – 777 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter