Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан тарқатилади – Президент фармони

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан тарқатилади – Президент фармони

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Ушбу пул мукофотига доир сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Фармон билан, шунингдек, тегишли идораларга пул мукофотини тантанали ҳамда байрамона вазиятда топшириш вазифаси қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг