Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

111 ёшни қаршилаган одам узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди

111 ёшни қаршилаган одам узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди

Фото: «Stanthorpeborderpost.com.au»

Январь ойида 111 ёшини нишонлаган Aвстралиянинг энг кекса фуқароси Декстер Крюгер ўзининг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди.

«Нафас олинг, кунига уч маҳал овқатланинг, қарабсизки, вақт ўз-ўзидан ўтиб кетади», — деди отахон ҳазиллашиб.

ABC телеканали унинг сўзларини эфир орқали намойиш этди.

Крюгер, шунингдек, баъзи овқатланиш одатлари билан ҳам ўртоқлашди.

«Мен қўшиқ айтишни яхши кўраман. Кунига олтиталаб қисқичбақани паққос тушираман», — деди у маҳсулотнинг фойдали эканлигини алоҳида таъкидлаб.

Австралиялик рекордчининг айтишича, кечки овқатга кўпинча сардина балиғидан шўрва тановул қилади.

У ҳаётдаги кўпгина вазиятларга истеҳзо билан муносабатда бўлишини ва айни пайтдаги фаолияти ҳақида гапираркан ҳазил қилишни ёқтиради.

«Баъзан ўтириб ўйлайман. Баъзида эса шунчаки ўтираман», — деди у кулиб.

Крюгер бир умр фермер хўжалигида ишлаган. 86 ёшида эса китоблар ёзишни бошлаган. Шу пайтга қадар у шеър ва хотиралардан иборат 12 та тўпламини чоп этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг