Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2 ой аввал қимматлаган «Afrosiyob» поезди чипталари нархи яна оширилади

2 ой аввал қимматлаган «Afrosiyob» поезди чипталари нархи яна оширилади

Фото: railway.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2018 йилнинг 1 ноябридан «Afrosiyob» тезюрар поездларига чипталар нархини оширади.  Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу электр энергияси, хомашё, эҳтиёт қисмлар учун барча харажатларни қоплаш ва ходимларга рақобатбардош иш ҳақини тўлаш учун зарур чора ҳисобланади.

Нархларни ўзгартириш мавжуд йўналишлар сонини сақлаб қолиш ва йўловчиларни ижтимоий аҳамиятга эга йўналишлар бўйича ташишда ортиқча харажатларни йўқотиш имконини беради, дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда Тошкент-Бухоро-Тошкент, Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишларида 4 та «Afrosiyob» тезюрар поезди ҳаракатланиб, йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» электропоезди йўл чипта нархлари шу йилнинг 15 августида ҳам 34—35 фоизга оширилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг