2021 йилда юртимизда коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди
Пандемия бошлангандан буён ССВ Матбуот хизмати юртимизда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ кунлик статистик маълумотларни эълон қилиб келмоқда. Ушбу статистикага кўра, 2021 йилнинг 1 январигача 77 182 нафар фуқаро коронавирус билан касалланган бўлса, 2021 йил 17 июнь ҳолатига кўра, 105 219 нафар беморда коронавирус аниқланганини кўриш мумкин. Ўтган беш ойдан ошиқ вақт мобайнида 28 037 нафар фуқаро касалликка чалинган.
Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери касалланганлар кўрсаткичи қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикасида 453 нафар,
Андижон вилоятида 564 нафар,
Бухоро вилоятида 494 нафар,
Жиззах вилоятида 542 нафар,
Қашқадарё вилоятида 444 нафар,
Навоий вилоятида 205 нафар,
Наманган вилоятида 454 нафар,
Самарқанд вилоятида 2930 нафар,
Сирдарё вилоятида 369 нафар,
Сурхондарё вилоятида 526 нафар,
Фарғона вилоятида 641 нафар,
Хоразм вилоятида 516 нафар,
Тошкент вилоятида 4088 нафар,
Тошкент шаҳрида 15811 нафар нафар юртдошимизда коронавирус тасдиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter