Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2024 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди — Президент фармони

2024 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди — Президент фармони

«2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

  • 22 март – жума;
  • 11 апрель – пайшанба;
  • 18 июнь – сешанба;
  • 3 сентябрь – сешанба;
  • 31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

  • 2 январь – сешанба;
  • 23 март – шанба;
  • 12 апрель – жума;
  • 31 август – шанба;
  • 30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;

13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;

14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг