Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2025 йилда 70 мингга яқин хонадон фойдаланишга топширилди

2025 йилда 70 мингга яқин хонадон фойдаланишга топширилди

2025 йилда Ўзбекистонда жами 69,1 мингта хонадон фойдаланишга топширилган. Бу 2024 йилга нисбатан 2,4 мингтага ошган, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятига тўғри келиб, 10,8 мингта хонадон барпо этилган. Шунингдек, Тошкент вилоятида 6,7 мингта, Сурхондарёда 6,1 мингта уй фойдаланишга топширилган.

Фарғона, Хоразм ва Тошкент шаҳрида 5,9 мингтадан, Бухорода 5,6 мингта хонадон қуриб битказилган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида – 0,6 мингта.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 фоизга ошгани ҳақида хабар қилгандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг