6 ойда ҳаво транспортида 4,5 млн йўловчи ташилди
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали 4,5 млн нафар йўловчи ташилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3 фоизга кўп.
Шу жумладан, 2026 йилнинг январ–июн ойларида ҳаво транспортида 57,2 минг тонна юк ташилган.
Маълумот ўрнида, 2026 йилнинг январ–июл ойларида 4,4 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Сафарларда қўшни давлатлар устунлик қилган. Хусусан, биринчи учликни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон эгаллаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter