Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунлари ҳарорат 32 даражагача пасаяди

Дам олиш кунлари ҳарорат 32 даражагача пасаяди

Фото: Xabar.uz

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти тақдим этилди.

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 36-39 даража, жанубда баъзи жойларда 41-43 даражагача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

​Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

​Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кечалари 18-21 даражагача, кундуз кунлари 32-35 даражагача, жанубда 37-40 даражагача пасаяди.

​Кўпчилик вилоятларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида 22 август – шанба куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

​Шамол 7-12 м/с тезликда есади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 22 августда республика жанубида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг кучайиши чанг-тўзонлар билан қайд этилади.

​Тошкентда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда есади, 10-12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

​Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36-38 даража, дам олиш кунлари 32-35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг