Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги 10 номинациядан иборат танлов эълон қилди

Адлия вазирлиги 10 номинациядан иборат танлов эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» танлови ўтказилишини эълон қилди.

Танлов мустақиллик байрами арафасида 10 номинация бўйича ўтказилади:

«Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт»;

«Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа»;

«Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун»;

«Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор»;

«Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси».

Унда мутахассислиги ва касбидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган барча фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Ғолибларга планшет, смартфон каби қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилади.

Ушбу танлов ЎзМТРК, «Туронбанк» ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Танлов шартлари, номинациялар, муддатлар ва бошқа маълумотлар билан Адлия вазирлиги сайтида танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг