Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Агросаноат инспекцияси Бош прокуратурадан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Агросаноат инспекцияси Бош прокуратурадан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Фото:«Uzreport News»

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилингани хабар берилган эди.

Унга кўра Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.

Прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1198 та штат бирликларидан 87 таси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига, 470 таси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.

Ушбу фармон билан прокуратура тизимидаги айрим лавозим ва бошқармалар ҳам тугатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг