Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аҳоли рўйхатга олиш бўйича энг паст кўрсаткичли ҳудудлар маълум қилинди

Аҳоли рўйхатга олиш бўйича энг паст кўрсаткичли ҳудудлар маълум қилинди

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи — онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари якунланишига 2 кун қолди.

2026 йил 30 январь соат 10:00 ҳолатига кўра, census.stat.uz портали орқали мамлакатимизда жами хонадонларнинг 75,5 фоизида истиқомат қилувчи, яъни 27,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди.

Энг юқори кўрсаткичлар Хоразм вилояти (88,3 %), Наманган вилояти 83 %, Сирдарё (82,2 %), Қорақалпоғистон Республикаси — 82,1 %, Андижон вилояти — 81,6 % ва Навоий вилоятида (80,4 %) қайд этилган.

Айни пайтда Самарқанд вилояти — 73,5 %, Бухоро вилояти — 70,9 %, Фарғона вилояти — 70,2 % ва Тошкент шаҳрида — 58 % нисбатан паст кўрсаткичлар кузатилмоқда.

“Бунда катта шаҳарлар эффекти кузатилади. Яъни, йирик шаҳарларда аҳолининг гавжумлиги, иш ва кундалик ташвишларнинг кўплиги, доимий ҳаракат ва тиғиз ҳаёт тарзи билан бир қаторда, ижарада яшовчи аҳоли улушининг юқорилиги, иш жойи ва яшаш манзилининг тез-тез ўзгариши каби омиллар жараён суръатига таъсир кўрсатмоқда”, дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, саволномани хато ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими жорий этилган. Сертификат ойнасида кўк рангли “Сертификат тасдиқланди” ёзуви чиқса, маълумотлар тўғри киритилган ҳисобланади. Қизил рангли “Маълумотлар тўлиқ эмас” огоҳлантириши пайдо бўлса, камчиликларни бартараф этиш тавсия этилади. Акс ҳолда, 4–28 февраль кунлари маҳалла вакиллари томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг