Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Қатар амирига таъзия йўллади

Президент Қатар амирига таъзия йўллади

Фото: Vesti.az

Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия йўллади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасида содир бўлган кучли портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади. 

Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади.

21 июн куни кечқурун Қатарнинг Доҳа шаҳри яқинидаги Рас Лаффан саноат зонасида жойлашган, давлатга қарашли QatarEnergy компаниясининг газ узатиш иншоотида кучли портлаш ва йирик ёнғин юз берди.

Натижада камида 13 киши ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб кишилар жароҳат олди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг