Альцгеймер билан оғриганлар учун қараб туриш хизмати кўрсатилади
Ҳукуматнинг жорий йил 29 январдаги 36-сон қарори билан «Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳукумат қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда 1 маротаба яшаш шароитлари ишчи гуруҳ томонидан қайта баҳоланиши талабини бекор қилиш;
- «Инсон» марказлари ва оилавий поликлиникалар томонидан кейинги йил учун шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш жадвалини тузиш амалиётини бекор қилиш;
- ижтимоий хизматдан фойдаланувчига берилган ваучерни бекор қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатувчини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш асосларини аниқ белгилаш.
2026 йил 1 мартдан хулқ-атвори бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter