Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев нега гап талашди?

Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев нега гап талашди?

Фото: «Xabar.uz»

Депутатлар Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев ўртасидаги гап талашишни кўрган бўлсангиз керак. Қирқиб олинган видео бироз тушунарсиз, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Аслида нима бўлди?

«Масаланинг охирига етиш учун муҳокамани тўлиқ кўриб чиқдим. Кушербаев ҳимоя қилаётган Жиноят-процессуал кодексини ўзгаритиришга оид қонун лойиҳасига фақат Қодиров эмас, бошқа депутатлар — Илҳом Абдуллаев, Дониёр Ғаниев, Шарофиддин Назаров ҳам эътироз билдирган. Ҳуқуқшунос сифатида айтишим мумкинки, барчасининг эътирози тўппа-тўғри!

Қонун лойиҳаси матни юридик жиҳатдан пухта эмас, шу сабабли эртага амалиётда терговчилар бу лазейкали қонундан фойдаланиб, мансабдор шахсларнинг телефон ва компьютерларини бемалол титкилай оладиган бўлиб қолади. Амалиётда буни бирорта депутат назорат қилиб беролмайди, қўлидан келмайди.

Эътироз билдираётган депутатлар жон куйдириб шу нарсани тушунтира олмабди. «Йўқ, амалиётда унақа бўлмайди» деб айтилган қуруқ гап эътирозларга жавоб эмас.

Ҳушёр депутатларга раҳмат!» — қайд этади Хушнудбек Худойбердиев.

Шунингдек, Алишер Қодировнинг юртимизда ҳам кўпчиликни ташкил этадиган миллатга нисбатан ҳурматсизлик маъносини уйғотувчи иборани ишлатгани нотўғри бўлди, имкон қадар бундай ибораларни ишлатишдан барчамиз қочишимиз керак, дея қўшимча қилади блогер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг