Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Амиран Ислом Каримовнинг қимматбаҳо совғасини ўғирлагани айтилмоқда

Амиран Ислом Каримовнинг қимматбаҳо совғасини ўғирлагани айтилмоқда

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева ўз эри Амиран Сардоровни ўғирликда айлаб чиққан.

Тиллаеванинг сўзларига кўра, Ислом Каримов томонидан совға қилинган қимматбаҳо зираклар сейфдан йўқолиб қолган. Бу айбловга Амираннинг ўзи ҳозирча бирор изоҳ бермаган.

Лекин бир неча кун олдин Марям эри уни калтаклагани ҳақида ҳам иддао қилган. Бунга эса Сардоров жим қараб турмаган.

«Агар Машани хафа қилган бўлсам, у билан учрашиб, исталган ёрдамни беришга тайёрман. Мен у ва унинг оиласи ҳақида ҳеч қачон ёмон гап гапирмаганман, қаттиқ ҳурмат қиламан», деган Амиран.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили апрелда бу икки жуфтлик турмуш қуришганди. Лекин охирги пайтларда кўп жанжаллар туфайли бирга яшамаётгани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг