Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон ҳокими қизиқчига машина совға қилди

Андижон ҳокими қизиқчига машина совға қилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон полкасини кенг тарғиб қилишда қатнашган бир гуруҳ раққосларни тақдирлаган.

Шунингдек, ушбу рақс ҳақида видеоролик суратга олган таниқли комик актёр, режиссёр ва қизиқчи Ғайрат Аҳмедовга «Спарк» машинаси совға қилинган.

Мазкур маросим ёшлар форуми доирасида бўлиб ўтган. Касаллик кўпайиб бошлаган пайтда мазкур форумга 80 минг одам тўплангани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳар бир андижонлик «Андижон полкаси» рақсига ўйнаши кераклигини топширганди. Бу ҳолатни вилоят ҳокимлиги ортиқча изоҳлашни истамаганди.

Кейинроқ бу ташаббусни президент Шавкат Мирзиёев ҳам қўллаб-қувватлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг