Андижон ҳокими касалхонага ётқизилган – манба

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йил бошидан буён туманлар кесимида ҳар ойнинг охирги шанба куни фуқаролар қабулини мунтазам ўтказиб келаётган эди.
Ҳокимлик матбуот хизмати июль ойининг охирги шанба (31 июль) кунги қабулни ҳокимнинг ўзи эмас, унинг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов ўтказганини маълум қилди. Аммо вилоят ҳокимининг фуқароларни қабул қилиш тартибига киритилган ўзгариш сабабини изоҳламади.
Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг соғлиғи билан боғлиқ миш-мишлар тарқалди.
«Xabar.uz» манбаси Андижон ҳокими касалликка чалингани ва айни вақтда Тошкент шаҳрида даволанаётганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ҳокими ҳам Тошкентда даволанаётгани айтилганди. Муфтий Усмонхон Алимов эса Россияда даволанаётгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter