Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда янги IT-техникум очилди

Андижонда янги IT-техникум очилди

Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшадиган, замонавий талабларга жавоб берадиган ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жумладан, Андижон вилояти Андижон туманидаги Машинасозлик техникуми негизида “Андижон ахборот технологиялари техникуми” ташкил этилди.

Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, АТ-техникумнинг бино ва иншоотлари реконструкция қилинди, ҳудудлари ободонлаштириштирилди, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар натижасида 150 ўринли ётоқхона ташкил этилиб, қайта жиҳозланди ва фойдаланишга топширилишга тайёр ҳолатга келтирилди, шунингдек, 2 та компютер синф хоналари замонавий кўринишга келтирилиб, 40 та моноблок жамланмаси ва мебеллар билан таъминланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналиши бўйича ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлаш учун ташкил этилган техникумга 2021/2022 ўқув йилида талабаларни қабул қилиш бўйича 540 та квота ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг