Анвар Давлетов Хоразм вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлди
Хоразм вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Давлетов Анвар Кенжаевич – Хоразм вилояти ҳокимининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Анвар Давлетов тайинловга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Аввал Жамшид Пардаев Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter