Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ элчихонаси шошилинч ўзгартиришлардан огоҳлантирди

АҚШ элчихонаси шошилинч ўзгартиришлардан огоҳлантирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга киришга уринаётган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юбориш сиёсати бўйича шошилинч ўзгартиришлар киритилаётганини маълум қилди.

Ички хавфсизлик департаментига таяниб, АҚШ элчихонасининг хабар беришича, ҳозирдан бошлаб АҚШ-Мексика чегараси орқали мамлакатга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади. 

«АҚШ Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Мамлакатдан чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда.

АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний миграция хавфли ва қимматдир. Контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларига учманг. Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланинг.

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар бу мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.

Америка Қўшма Штатлари хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб боради ҳамда Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади», — дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг