Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барча кар, барча кўр, барча соқовдек гўё...»

«Барча кар, барча кўр, барча соқовдек гўё...»

Пойтахтдаги Ғофур Ғулом  боғининг «хориж инвестори»га ижарага берилиши боғлиқ «ўйин» фош бўлганидан хабарингиз бор. Яъниким, боғ 2019 йилда сингапурлик инвесторга 49 йилга текинга ва тендерсиз берилгани маълум бўлди. Бироқ жамоатчилик бу ҳақда орадан бир йил ўтиб (!)  хабардор бўлди. Энг қизиғи, 2019 йил 13 февралда 700 АҚШ доллар бошланғич бадал билан очилган Сингапурда очилган BMP Smart Decision Private Limited ширкатининг ягона таъсисчиси — ўзбекистонлик  бўлиб чиқди: Ҳалимов Шерзод.

Яна ўша эски схема, деб ёзади блогер Хушнудбек Худойбердиев.- Ўзимизникилар хорижда сохта фирма очади, кейин улар «хорижлик инвестор» ниқоби остида мамлакатдаги катта-катта, ўта қиммат ерларни, биноларни текинга, тендерсиз олади?!

Бунақа схемалар минг марта фош бўлди, ҳар сафар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бонг урилди. Лекин на бирорта тергов органи текинга берилаётган мулклар масаласини текшириб, муносабат билдирди, на амалдорлар бунақа схема қилишдан уялиб, бу ишни тўхтатишди. Барчаси худди ҳеч нарса бўлмагандай давом этмоқда. Барча кар, барча кўр, барча соқовга айлангандек гўё...

Яна ҳам билмадиму, кўз ўнгимизда Ўзбекистонни бўлиб олишаётгандай ҳиссиёт пайдо бўлмаяптими Сизда?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг