Бахмалда Қизил китобга киритилган айиқ қопқондан қутқарилди
26 август куни Жиззах вилоятидаги Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушиб қолган.
Маҳаллий аҳоли томонидан ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушгач, Давлат экология қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари баён этилган манзилга етиб бордилар.
Ҳозирда айиқни қутқариш, даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади, дейилади Экология қўмитаси ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter