Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бектемир туманининг тўртта сектор раҳбарлари ишдан олинди

Бектемир туманининг тўртта сектор раҳбарлари ишдан олинди

Бектемир туман сектор раҳбарлари.

Фото: Бектемир туман ҳокимлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳар Бектемир туманига ташрифи ортидан туман раҳбарлари ишдан олинди.  Бу ҳақда  «Газета.uz» ўзининг ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Унга кўра, ҳоким Ш. Мамаджановга қўшилиб, туман прокурори Д. Атажанов, ИИБ бошлиғи З. Иминов  ва ДСИ раҳбари Г. Давлатов ҳам вазифасидан озод этилган. Мутасаддилар зиммасидаги вазифаларни лозим даражада адо этишмагани айтилмоқда.

Шунингдек, пойтахтнинг Яшнабод тумани ҳокими Х. Тиллашайхов ҳам лавозимидан четлаштирилган.

Ҳар икки туман ҳокими 2018 йилнинг июлида лавозимга тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг