Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Белдерсой» ва «Сижжак» сотилади

«Белдерсой» ва «Сижжак» сотилади

Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда, Тянь-Шан тизмасининг этагида, Ўзбекистоннинг гўзал ҳудудида жойлашган «Белдерсой» oромгоҳи мажмуаси сотувга қўйилди.

Умумий ер майдони 46,1 гектар. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 628,0 кв.мни ташкил этади. Фаолият тури — дам олиш маскани.

Оромгоҳ меҳмонхонаси 38 та хонадан иборат бўлиб, 78 ўринли ҳамда бир вақтнинг ўзида 4 нафардан 6 нафаргача сайёҳларни қабул қиладиган 16 та коттежи бор. Ҳудуднинг вертолёт қўниш майдонлари ҳам мавжуд.

Тянь-Шан марвариди номини олган, денгиз сатҳидан 959 метр баландликда жойлашган, Угом ва Пском тизмалари билан чегараланган, Пском дарёси водийсининг ўнг қирғоғидаги Сижжак қишлоғида жойлашган «Сижжак» оромгоҳи ҳам сотилади.

Умумий ер майдони 5,4 гектар. Бино ва иншоотлар эгаллаган майдон — 5 016,1 кв.м. Фаолият тури — дам олиш маскани. Оромгоҳда ресторан, кинотеатр, барлар, дискотека, интернет, сауна, спорт заллари, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, коттежлар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг