Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Беш-ўн йилдан кейин Тошкентда яшаб бўлмайди» — Расул Кушербаев

«Беш-ўн йилдан кейин Тошкентда яшаб бўлмайди» — Расул Кушербаев

Фото: «Xabar.uz»

Расул Кушербаевнинг айтишича, вақти келиб одамлар Тошкентдан оммавий кўчишларига тўғри келиши мумкин. Бизга Тошкентни ҳавосини яхшилаш учун тезкор ва қатъий чоралар керак. Бу ҳаёт-мамот масаласи.

Расул Кушербаев: Тоза ҳаво учун қизғонган куч ва маблағни касалхоналар қуришга сарфлаймиз

Куни кеча Тошкентга бир муддат хизмат сафарига келган танишим Германиядаги уйига қайтиб кетди.

Бугун қўнғироқ қилиб, уни Тошкентда қийнаган йўтал касали уйига боргач йўқолганини айтмоқда. Унинг тахминича, бу йўтал Тошкентнинг зарарланган ҳавоси билан боғлиқ.

Менимча у ҳақ.

Мен ҳам охирги вақтлар уй ичидаги ҳавони тозалаб берувчи чўнтакбоп ускуна қидиряпман. Аксига олиб қиммат экан.

Миянинг кислородга тўйинмаслиги сабабли уйқусизлик, томоққа чанг ўтириши ортидан йўтал ва аллергия кабилар ўзимни ҳам қийнашни бошлаган.

Ёзишларича, баъзи кунлари (21 декабр) Тошкент ҳавосидаги PM 2,5 зарралари учун рухсат этилган максимал концентрациялар (ПДК) 57 (эллик етти) марта ортиқни ташкил қилган.

Аслида унинг бир баравар ортиқ бўлиши ҳам инсон соғлигига зарар. Бу нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Айниқса, саратонни чақираркан.

Бир томондан автомобиллар кўплиги, завод ва станцияларнинг ишлаши атмосферага заҳарли газлар чиқаришни орттираётган бўлса, иккинчи томондан пойтахтда яшил ҳудудлар камайиб, дарахтзорлар йўқолишда давом этмоқда.

Бу пойтахт ва бошқа ҳудудлар ҳавоси билан боғлиқ вазият жиддийлигини кўрсатмоқда.

Шу боис, ҳозир бизга самараси узоқ вақт талаб этилаган яшил лойиҳалар билан параллел равишда Тошкент ҳавосини тозаловчи тезкор чоралар кўришни бошлаш керак.

Масалан, ҳаво тозаловчи ускуналар нархини пасайтириш, ҳавога зарарли газ чиқарувчи автомобиллар ҳаракатини камайтириш, тутун чиқарувчи барча заводларга тезкор фильтрлар ўрнаттириш ва ҳоказо.

Акс ҳолда тоза ҳаво учун қизғонган куч ва маблағни касалхоналар қуриш учун сарфлаймиз!

Одилжон Тожиев: Шаҳримизни экологик ҳалокатдан қутқаришимиз зарур

Тошкентда ҳавонинг ифлосланишига қарши тезкор  чоралар кўриш кераклиги кун сайин аёнлашиб бормоқда.

Шаҳримизни экологик ҳалокатдан қутқариш, бу мудҳиш жараённи ортга қайтаришимиз зарур.

Бу борада шундай қатъият керакки, токи қонун-қоидаларни бузишга, четлаб ўтишга ҳеч кимда ҳеч қандай истакнинг ўзи бўлмасин.

Таъкидлаш ўринлики, жамоатчилик фаоллари қатори Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам бу борада асосли таклифлар беришмоқда. Масалан, Экофракция вакили Носиржон Аминов таклифини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзимнинг ҳам фикрларимни билдирмоқчиман.  Ўзи аслида, бу ҳақида Экопартия кўпроқ бонг уриши керак эди. Аммо...

Ҳозирда шаҳримиз кўчаларида шахсий автотранспортни камайтириш учун ҳам турли ғоялар бериляпти. Албатта бу ўринда жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш орқали бунга эришса бўлади, деб ўйлайман.

Аммо жамоат транспорти йўловчилар учун тез, қулай бўлиши учун автобус йўлаклари самарали ишлашида ҳам гап кўп. Масалан, нега шу пайтгача шахсий транспортдагилар йўлдаги «А» полосаларда бемалол юришипти, автобусларимиз эса «эл қатори» тирбандликда турипти? Нега бу йўлакларни жисмонан ажратиб қўймаймиз ёки уларда юрган автомобилларга ҳалигача жазо йўқ?

Вазирлик ва идоралар бу борада назоратни максимал кучайтиришлари, амал қилмаганларни жазолаш механизмларини ишлаб чиқишлари керак. Парламент бу борадаги ҳар қандай ташаббусларни қонунларга киритишга тайёр,  деб ҳисоблайман.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг