Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола такрорий текширувдан ўтказилди

Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола такрорий текширувдан ўтказилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йил 14 январь куни соат 16:00 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видеохабар юзасидан аввал маълумот берилган эди. Ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланган ушбу жараёнда бола уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин у аҳоли томонидан пастда адёл тутиб ушлаб қолинган.

Бугун Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Болалар мажмуасида малакали шифокорлар томонидан бешинчи қаватдан тушиб кетган болани такрорий тиббий текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.

Текширув натижаларига кўра, бола оғир жароҳат олмаганлиги ва аҳволи яхши экани яна бир бор тасдиқланди.

– Ушбу кутилмаган ҳолатдан ҳали ҳам шокдаман, – дейди боланинг онаси . – Фарзандим шамоллагани учун бир муддатга уйда қолдириб, бошқа боламни мактабдан олиб келиш учун чиққандим. Шу орада, фалокат оёқ остида деганларидек, бу воқеа бўлиб турибди. Қўшни ва шифокорлардан боламнинг ҳаётини асраб қолишдаги беминнат ёрдами учун жуда ҳам миннатдорман.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа юзасидан 14 январь куни соат 16:18 да чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси 7 дақиқада етиб борган. Биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилиб, зудлик билан шифохонага олиб борилган ҳамда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг