Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Божхона тизимида раҳбар кадрлар алмашди

Божхона тизимида раҳбар кадрлар алмашди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Наманган вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиқларининг иш ўрни алмаштирилди.

Президент фармойишига биноан божхона хизмати полковниги Ҳожиматов Олимжон Ҳамиджонович Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, фармойишга биноан божхона хизмати полковниги Файзуллоев Хайрулло Нарзуллоевич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг