Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болгарияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ортга қайтарилди

Болгарияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ортга қайтарилди

Фото: Истанбул консулхонаси

Болгарияда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди. 

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида Болгария Республикасида мураккаб моддий ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқаросини Ватанга қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилди. 

Кўрилган амалий ва консуллик-ҳуқуқий ёрдам натижасида фуқароларимиз жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистонга беғараз асосда қайтарилиб, оила аъзолари бағрига соғ-саломат етиб боришлари таъминланди. 

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги огоҳлантиради: 

Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чиқишдан аввал иш берувчи, воситачи ташкилот ва меҳнат шартномаси ҳақидаги маълумотларни синчиклаб ўрганинг. Барча ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштиринг ҳамда фақат расмий ва ишончли манбалар орқали ишга жойлашишга ҳаракат қилинг. 

Шубҳали таклифларга ишониш ва ҳужжатларни расмийлаштирмасдан хорижга чиқиш фуқароларнинг мураккаб ҳуқуқий ва ижтимоий вазиятларга дуч келишига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг