Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун бир қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин — «Ўзгидромет»

Бугун бир қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин — «Ўзгидромет»

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 11 майда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, эрталаб Жиззах, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-27° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг