Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун баъзи ҳудудларда қор ёғиши мумкин

Бугун баъзи ҳудудларда қор ёғиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий, Тошкент вилоятларида эрталаб, Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда эрталаб бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг