Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг