Бухорода ҳам автобусларда нақд пулсиз тўлов тартибига ўтилади
Бухорода 2026 йил 1 февралдан 7 та автобус йўналишида ҳамда 1 апрелдан қолган ҳаракатдаги мавжуд йўналишларда йўл кира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими амалиёти жорий этилади. Бунда тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилиниши йўлга қўйилади.
Бу борада вилоят ҳокими тегишли қарорни имзолаган.
Ҳужжатга мувофиқ, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Бухоро шаҳридаги барча автобус бекатларини электрон чипта сотишнинг ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларини Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган барча автобус йўналишлари ҳамда бекатларига босқичма-босқич ўрнатиш чораларини кўриши зарур.
Белгиланишича, Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Бухоро шаҳрида барча йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг валидаторлар билан жиҳозланишини таъминлайди ва йўлкира ҳақини автоматлаштирилган тўлов тизими АТТО орқали тўланишини доимий назоратга олади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter