Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода сигарета қолдиғини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаро жаримага тортилди.

Бухорода сигарета қолдиғини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаро жаримага тортилди.

Фото: Ecologuz kanali

Қонуний томондан олиб қарайдиган бўлсак чиқиндилар у юқда турсин бир дона сигарета қолдиғини белгиланмаган жойга ташланилиши Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига асосан жарима белгланишига сабаб бўлади.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд табири давомида Олот шаҳар Шайхлар МФЙ да яшовчи фуқаро Т. Б. кўчада сигарет қолдиғини белгиланмаган жойга ташлаётган ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91-моддаси пр 1 га асосан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима қўлланилди.

Агарда барча ички ишларнинг ходимлари ана шундай масъулият билан ўз вазифаларига ёндошишса, албатта фуқароларимизнинг экологик онги ва экологик маданияти анча тез шаклланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг