Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорога Хитойдан 4 миллион долларлик 65 та автобус келтирилди (фото)

Бухорога Хитойдан 4 миллион долларлик 65 та автобус келтирилди (фото)

Бухорога Хитой давлатидан 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига 65 та замонавий «Asiastar Yaxing Wertstar» автобуслари келтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Бухоро вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Акобир Ашуров маълум қилди.

— «Alixan Trans» МЧЖ корхонаси бош директори Адиз Бакаев ташаббуси билан вилоятнинг маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий сайёҳларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Бухорога 150 та йўналишли замонавий автобусларни олиб кириш бўйича Хитой давлати билан меморандум имзоланган. Айни пайтда 65 та «Asiastar Yaxing Wertstar» автобусларини олиб кирдик. 32 ўринли, юмшоқ ўриндиқли, конденционер ва телевизор ўрнатилган автобуслар йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатади. Йил охирига қадар меморандумга кўра, яна 90 та автобус вилоятга олиб киришни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, 120 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган,— деди бош директор муовини Ғани Жумаев.

Жорий йилнинг 24 августидан бошлаб, ушбу замонавий юқори даражадаги қулайликларга эга бўлган автобусларнинг 60 таси шаҳар ичида, 5 таси хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатишга учун йўналтирилади.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг