Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чиноз туманига ҳоким тайинланди

Чиноз туманига ҳоким тайинланди

Солиҳов Шерзод Абдухакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Аввалроқ 2021 йилнинг январидан Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлганди.

Шерзод Солиҳов Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари масъул вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар Солиҳов Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг